Буюк Британия ва Франция Украинага 15 минг нафаргача ҳарбий юборишни режалаштирмоқда — The Times.
Нашр маълумотларига кўра, Буюк Британиянинг ҳиссаси 7,5 минг нафардан кам ҳарбий хизматчини ташкил этади. Асосий кучларни фронт чизиғидан узоқда, мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, Буюк Британия ва Франция ҳарбийлари Украина қуролли кучларини тайёрлаш ва ҳарбий инфратузилмани қўриқлаш билан шуғулланади.