Буюк Британия Украинага 1 миллиард фунт стерлинг миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам беради, деб ёзади Evening Standard газетаси Даунинг-стрит баёнотига таяниб.
“Украинани қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағ Киевнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга йўналтирилади, жумладан, замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, дронлар, янги инновацион электрон уруш ускуналари ва украиналик аскарлар учун зарур бўлган минглаб жиҳозлар”, — дейилади хабарда.
Нашрнинг қайд этишича, Буюк Британиянинг янги мажбурияти айни пайтда Мадридда бўлиб ўтаётган НАТО саммитида келишилган Украинани қўллаб-қувватлаш пакетининг бир қисмидир.
Буюк Британиянинг Киевга умумий иқтисодий ва ҳарбий ёрдами 2022-йилда 3,8 миллиард фунт стерлингни ташкил қилади, деб ёзади газета.