Бу ҳақида Тhe Times хабар берди.
Нашр манбасининг маълумотига кўра, бу узоқ муддатли мажбурият бўлиб, йиллар давом этиши мумкин.
"Бир нечта давлатлар, жумладан, Буюк Британия, Франция, Туркия, Канада ва Австралия, Украинага 30 минг нафаргача ҳарбий хизматчи юбориш режасини муҳокама қилмоқда. Бошқа давлатлар эса қурол-яроғ ва моддий-техник таъминот билан ёрдам беришга тайёрлигини билдирган", деб ёзади газета.
Аввалроқ Тhe Times Буюк Британия бош вазири Кир Стармер 15 март куни “Украинага ёрдам беришни хоҳловчи давлатлар коалицияси”нинг онлайн учрашувида Украинада тинчликпарвар сифатида 10 мингдан ортиқ ҳарбийни жойлаштириш режалари ҳақида гапирганини хабар берган эди.