Буюк Британиянинг энг йирик банки HSBC мижозларга тўловларни қабул қилиш тақиқи индивидуал мижозларга тааллуқли бўлиши ва Россия ва Беларусдан кирувчи транзакцияларга татбиқ этилиши ҳақида огоҳлантирувчи хабарнома юборди, деб хабар бермоқда Reuters. 2023 йилнинг ёзидан бошлаб HSBC Россия компаниялари учун тўловларга хизмат кўрсатишни тўхтатди.
HSBC янги тақиқ сабабларини тушунтирмади, бироқ бу қарор АҚШ Россияга қарши молиявий санкцияларни кучайтириб, Россиянинг 50 та банкини, жумладан, давлатга қарашли Газпромбанкни қора рўйхатга киритганидан бир кун ўтиб қабул қилинди.
Шунингдек, БАА ва Туркия банклари Газпромбанк томонидан чиқарилган UnionPay карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатгани маълум бўлди. Пул ечиб олмоқчи бўлганингизда, ушбу мамлакатлардаги банкоматлар хатолик ҳақида огоҳлантириш беради ёки картага хизмат кўрсатилмаётгани ҳақида хабар беради, деб ёзади «ТАСС».