Британия ташқи ишлар вазири Девид Кэмерон Украинага ҳар томонлама ёрдам бериш муҳимлигини айтди.
Бу ҳақда у АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралардан сўнг гапирган, деб ёзади “РИА Новости”.
"Украинага барча мавжуд йўллар билан ҳомийлик қилиш ва ёрдам беришда давом этиш муҳим", деди сиёсатчи.
Шу билан бирга, у Украина атрофидаги вазиятни "бизнинг авлодимизнинг синови" деб атади.