Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Буюк Британия Россиянинг “дезинформацион агентликлари” га қарши санкциялар жорий қилди

 Буюк Британия Россиянинг “дезинформацион агентликлари” га қарши санкциялар жорий қилди

“Агентство социального проектирования” агентлиги, “Диалог”, “Структура” компаниялар гуруҳи, шунингдек, уларнинг уч нафар бошқарувчиси санкциялар рўйхатига киритилди.

"Ушбу шахс ва ташкилотлар Украина ва унинг демократиясига путур етказиш ҳамда беқарорлаштириш учун нотўғри маълумотлар тарқатишади. Улар Киевга халқаро қўллаб-қувватлашни заифлаштириш мақсадида таъсир ўтказиш амалиётларини ўтказишди", дейилади тегишли баёнотда.

"Бугунги санкциялар биз сизнинг ёлғон ва ноқонуний аралашувингизга тоқат қилмаслигимизни билдиради", — дея санкцияларга изоҳ берди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми.

Март ойида Қўшма Штатлар" Агентство социального проектирования” агентлиги асосчиси Иля Гамбашидзе ва “Структура” бош директори Николай Тупикинга "Россия президенти маъмуриятининг кўрсатмаси билан хорижда зарарли таъсир кўрсатганлик" учун санкциялар киитган эди.

Киритилди: 20:54 28.10.2024. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!