Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия Россияга санкцияларни четлаб ўтишда кўмаклашган Қирғизистон ва Грузия компанияларини “қора рўйхат”га киритди

Буюк Британия Россияга санкцияларни четлаб ўтишда кўмаклашган Қирғизистон ва Грузия компанияларини “қора рўйхат”га киритди

Буюк Британия ҳукумати баёнотига кўра, “Россияга қарши санкцияларни айланиб ўтиш ёрдам бераётган” 15 та компания ва уч нафар жисмоний шахсга нисбатан санкциялар жорий этилган.

Янги санкциялар пакети криптовалюта айирбошлаш шохобчалари ва “A7” тармоғига қарши қаратилган. Британия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ушбу тармоқ маблағларни Россия ҳарбий иқтисодиётига йўналтириш учун Қирғизистон молия тизимларидан фойдаланади. Ўтган йил давомида мазкур тармоқ орқали 90 миллиард доллар ўтган.

Расмий Лондон баёнотига кўра, “Евроосиё жамғарма банки” Россия ҳукумати учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган молиявий хизматлар секторида фаолият юритаётган шахсларга молиявий хизматлар кўрсатгани сабабли чекловлар остига тушган. Банкка нисбатан энг қатъий чоралар пакети жорий этилган: активларни музлатиш ва директорларнинг ишлашини тақиқлашдан ташқари, Британия тузилмаларига ушбу банк билан вакиллик муносабатларига киришиш ва ҳар қандай тўловларни амалга ошириш тақиқланган.

“Давлат брокерлик компанияси” ва “Эмитент виртуальных активов” Буюк Британия расмийлари томонидан Россия ҳукуматидан манфаатдор бўлганликда ёки иқтисодий жиҳатдан муҳим фаолият орқали уни қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда. Ушбу ташкилотлар учун активларни музлатиш ва траст хизматларига чекловлар кўзда тутилган.

Бундан ташқари, “Эмитент виртуальных активов”га нисбатан махсус санкциялар жорий этилган. Буюк Британия провайдерлари, ижтимоий тармоқлари ва иловалар дўконлари мамлакат ҳудудида фойдаланувчиларнинг ушбу тузилма контенти ва сервисларига киришини чеклашга мажбур.

Бундан ташқари, санкциялар рўйхатига, Россияга аввал жорий этилган чеклов ва тақиқларни айланиб ўтишда кўмаклашаётган Грузиянинг учта компанияси ҳам киритилган.

Киритилди: Бугун 12:10. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!