Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни яна кенгайтирди

Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни яна кенгайтирди

Буюк Британия Россияга қарши санкциялар доирасида 18 нафар шахс ва ташкилотга чекловлар қўйди.

Бу ҳақда Буюк Британия Молия вазирлиги баёнотида айтилган.

Хусусан, "Алабуга Старт" халқаро қизлар учун иш билан таъминлаш дастурининг бир нечта ходимларига чекловлар қўлланилди.

Санкциялар шунингдек, Россия, Беларус ва Франциянинг бир нечта компаниялари ва фуқароларига қаратилган.

Баёнотда санкция қўлланилган шахслар ва ташкилотлар "Украинани беқарорлаштириш, хорижий фуқароларни ёллаш ва учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш" билан шуғулланаётгани таъкидланган. Санкциялар хорижий активларни музлатиш ва Буюк Британияга киришни тақиқлашни ўз ичига олади.

Киритилди: Бугун 16:15. Ўқилди: 199 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!