Британиянинг Россияга нисбатан санкциялари рўйхатига 18 та нефт танкери ва суюлтирилган газни ташиш учун мўлжалланган 4 та танкер киритилди. Бундан ташқари, Британия ҳукумати хабар қилишича, Россиянинг “Русгаздобыча” компаниясига ҳам санкциялар жорий қилинган.
"Санкциялар рўйхатига киритилган Россия нефт танкерларининг умумий сони 43 тага етди", деб ёзмоқда Reuters.
Буюк Британия ҳукумати хабарида айтилишича, мамлакат бу санкциялари орқали Путиннинг “уруш машинасини муҳим даромаддан маҳрум қилмоқда”. "Британия ҳукумати санкцияларига киритилган ушбу нефт танкерлари ўтган йили тахминан 6,37 миллиард долларлик нефт ва газ ташиган", дейилади хабарда.