Буюк Британия қироли ўзининг укасига қарши ишни тергов қилишда полиция билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди.
Чарлз III Эндрю Маунтбаттен-Виндзор ҳақидаги янгиликдан ва давлат хизматидаги “ноқонуний хатти-ҳаракатлар” бўйича гумонлардан чуқур хавотирда эканини билдирди.
"Буюк Британия қироллик оиласи терговга тўлиқ ва ҳар томонлама ёрдам ҳамда кўмак кўрсатади. Шуни аниқлик билан баён этишга ижозат беринг: қонун устувор бўлиши шарт", — дейилади қиролнинг баёнотида.
BBC News'нинг таъкидлашича, тергов собиқ шаҳзоданинг Буюк Британиянинг халқаро савдо бўйича махсус вакили сифатидаги фаолияти ва Эпштейнга топширилгани иддао қилинаётган ҳужжатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.