Мамлакатнинг энг сўнгги 2 ГВТ қувватга эга кўмир билан ишлайдиган Ratcliffe-on-Soar электр станцияси ёпилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди
Гап шундаки, 2015 йилда Буюк Британия 10 йил ичида барча кўмир электр станцияларини ёпиш режасини мақсад қилиб қўйган. Бунга сабаб ушбу ёқилғининг мамлакат иқлим ўзгаришига қўшаётган улушини камайтиришдан иборат. Айниқса, кўмирнинг иссиқхоналарда ёқилганда чиқадиган газлари энг ифлос ёқилғи ҳисобланади.
Буюк Британияда кўмир билан ишлайдиган станциялар илк ишга туширилгандан 142 йил ўтиб бутунлай ёпилди. Уларнинг сўнгиси Ratcliffe-on-Soar 1967 йилдан бери ишлагандан сўнг душанба куни ўз фаолиятини якунлади, дейилади хабарда.