Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британия ҳукумати хорижлик талабаларга қариндошларини ўзлари билан олиб келишни таъқиқлади

Буюк Британия ҳукумати хорижлик талабаларга қариндошларини ўзлари билан олиб келишни таъқиқлади

Буюк Британия ҳукумати халқаро талабаларга ўзлари билан оила аъзоларини олиб келишни тақиқлади. Чекловлар барча хорижликларга тааллуқлидир, postdocда таҳсил олувчилар бундан мустасно, улар келаси йилнинг январ ойидан кучга киради. Бу чора бош вазир Риши Сунак миграция муаммоси билан шуғулланмагани учун қаттиқ танқид қилинганидан кейин эълон қилинди.

Буюк Британия ҳукумати мамлакатга миграцияни чеклаш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар доирасида халқаро талабаларни ўзлари билан оила аъзоларини олиб келишни тақиқлади, деб ёзади Financial Times.

Тақиқ барча чет эллик талабаларга тааллуқлидир, postdoc дастурларида таҳсил олаётганлар бундан мустасно (масалан, PHD даражасига эга). Чоралар келаси январда кучга киради, деди ички ишлар вазири Суелла Браверман.

Ички ишлар вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, халқаро талабаларнинг оила аъзоларига берилган визалар сони 2019-йилдан буён 8 баробарга, яъни 16 мингдан 136 мингга ошган.

Киритилди: 21:41 23.05.2023. Ўқилди: 2474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!