Буюк Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди.
Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати маълум қилган.
Янгиланган рўйхатга файласуф Александр Дугин ва "Рибар" ҳарбий-таҳлил маркази, унинг директори Михаил Звинчук киради.
Бундан ташқари, Чет элда яшовчи ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Геосиёсий экспертиза маркази ҳамда Брюсселда жойлашган “Голос” ва Euromore ахборот агентликларига ҳам чекловлар қўйилди.
Санкциялар Буюк Британияга киришни тақиқлашни ва агар улар аниқланса, активларни музлатишни ўз ичига олади.