Буюк Британия ўз ҳамкорлари билан Ҳормуз бўғози орқали юк ташишни қайта тиклаш режасининг параметрларини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбатидан сўнг берган баёнотида айтилган.
"Буюк Британия ҳозирда ушбу асосий денгиз йўли орқали товарлар оқимини таъминлаш учун амалий режа ишлаб чиқиш устида ҳамкорлар билан ишламоқда", деб таъкидлади Даунинг-стрит, 10.
Шунингдек, Стармер Ар-Риёдни "қатъий қўллаб-қувватлашини" билдирганини таъкидлади.