Google Буюк Британияда жиддий айбловларга дуч келмоқда. Жами 5 миллиард фунт стерлингдан ортиқ (тахминан 6,6 миллиард доллар) даъволар билан корпорацияга қарши жамоавий даъво қўзғатилди.
Бу ҳақда Апелляция Рақобат судига келиб тушган иш материалларига таяниб, CNBC телеканали хабар берди.
Даъво ташаббускорлари Googleни онлайн қидирув бозорида деярли тўлиқ ҳукмронликда айбламоқда. Уларнинг айтишича, компания ўз мавқеини суиистеъмол қилиб, рақобатдош қидирув тизимларини ривожлантиришга тўсиқлар яратган. Даъвогарларнинг таъкидлашича, бундай ҳаракатлар Googleга нафақат монополь ҳокимиятини кучайтиришга, балки ўз платформасини қидирув рекламаларини жойлаштириш учун рақобатсиз майдонга айлантиришга имкон берди ва максимал фойда келтирди.
Ёки даъвогарларнинг адвокати Брукнинг айтишича, Google ўзининг умумий ва реклама қидируви бозорларидаги етакчилигидан реклама берувчилар учун нархларни сунъий равишда ошириш учун фойдаланади.
Шунингдек, даъвогарларнинг таъкидлашича, рақобатни чеклаш мақсадида Google смартфон ишлаб чиқарувчилар билан Android қурилмаларида Google Search ва Chrome браузерини олдиндан ўрнатиш бўйича шартномалар тузган. Компания, шунингдек, Googleни Safari браузерида стандарт қидирув тизими сифатида сақлаб қолиш учун Appleга миллиардлаб доллар тўлаган.