Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия Европа Иттифоқидан гўшт ва сут маҳсулотлари импортини тақиқлади

Буюк Британия Европа Иттифоқидан гўшт ва сут маҳсулотлари импортини тақиқлади

Буюк Британия яшур касаллигининг олдини олиш учун Европа Иттифоқидан гўшт ва сут маҳсулотлари импортини тақиқлади.

Бу ҳақда мамлакат Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотида айтилган.

"Саёҳатчилар бундан буён Буюк Британия чорва молларининг саломатлиги, фермерлар хавфсизлиги ва Буюк Британиянинг озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида Европа Иттифоқи давлатларидан қорамол, қўй, эчки ва чўчқа гўшти ёки сут маҳсулотларини шахсий фойдаланиш учун Буюк Британияга олиб кириши мумкин эмас”, — дейилади ҳужжатда.

Таъкидланишича, тақиқ, хусусан, бундай маҳсулотлар қўшилган сендвичлар, пишлоқ, қайта ишланган ва хом гўшт маҳсулотлари, шунингдек, сутни ўз ичига олади.

Баёнотда айтилишича, Буюк Британияда шу пайтгача оёқ ва оғиз касаллиги қайд этилмаган.

Киритилди: 12:23 13.04.2025. Ўқилди: 862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!