Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия Чагос оролларини Маврикийга берди

Буюк Британия Чагос оролларини Маврикийга берди

Буюк Британия Ҳинд океанидаги узоқ, бироқ стратегик аҳамиятга эга Чагос ороллари устидан суверенитетдан воз кечишини ва уларни Маврикийга топширишини эълон қилди, деб хабар беради BBC News.

Лондоннинг қарори Буюк Британия ва Маврикий ўртасида архипелаг бўйича ўнлаб йиллар давом этган кескин музокараларга нуқта қўйди.

Чагос оролларига АҚШ денгиз флоти кемалар ва узоқ масофали бомбардимончилар учун ҳарбий база сифатида фойдаланадиган тропик Диего Гарсия атолли киради. Хусусан, ушбу базадан Америка авиацияси Афғонистон ва Ироққа ҳужумлар пайтида фойдаланган.

Янги келишув шартларига кўра, Британия Маврикийдан Диего Гарсияни камида 99 йилга ижарага бериб, Қўшма Штатларга у ерда ҳарбий базани сақлашга рухсат беради.

Ҳарбий базани сақлаб қолиш минтақада Ғарб давлатлари, Ҳиндистон ва Хитой ўртасида ўсиб бораётган геосиёсий рақобатнинг асосий омили ҳисобланади.

Буюк Британия ва Маврикий етакчилари “минтақавий ва глобал хавфсизликда муҳим рол ўйнайдиган Диего Гарсиядаги мавжуд базанинг узоқ муддатли, хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлашга” тайёр эканликларини маълум қилишди.

АҚШ “тарихий” келишувни олқишлади.

“Бу дипломатия ва шериклик орқали мамлакатлар узоқ йиллик тарихий қийинчиликларни енгиб ўтиб, тинч ва ўзаро манфаатли натижаларга эриша олишининг ёрқин далилидир”, - деди АҚШ президенти Байден.

Шартнома ҳозирча ишлаб чиқилмоқда, бироқ томонлар уни имкон қадар тезроқ якунлашга ваъда беришмоқда.

Киритилди: 21:05 04.10.2024. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!