Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия бош вазири мамлакат армиясини эҳтимолий урушга тайёрламоқчи

 Буюк Британия бош вазири мамлакат армиясини эҳтимолий урушга тайёрламоқчи

"Бизга илғор ҳарбий кучларга эга давлатлар тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда, шунинг учун биз жанг қилиш ва ғалаба қозонишга тайёр бўлишимиз керак", — деб ёзди Кир Стармер The Sun газетаси учун тайёрланган материалда.

Британия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, Лондон қуролли кучларни "ҳар қачонгидан ҳам интеграциялашган, шай ва қудратли" қилиш учун сармоя киритади.

Буюк Британия ҳукумати 2 июн куни камида олтита қурол заводини қуриш ва 7 мингтагача узоқ масофали қуролларни ишлаб чиқариш учун қўшимча 1,8 миллиард евро маблағ ажратилишини расман эълон қилиши кутилмоқда.

"Британия ҳукумати Россия ва Хитойни асосий таҳдидлар сифатида кўрмоқда", — дея маълум қилди Қироллик Мудофаа вазирлиги раҳбари Жон Ҳили BBC билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, мудофаа саноати корхоналарини ташкил этиш нафақат ўқ-дорилар ишлаб чиқариш, балки бутун Буюк Британия бўйлаб иш ўринларини яратиш имконини беради.

Киритилди: 13:02 02.06.2025. Ўқилди: 516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!