Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухоролик аёл мўмайгина пул учун жирканч жиноятга қўл урди

Бухоролик аёл мўмайгина пул учун жирканч жиноятга қўл урди

Бухоро вилояти. 2020 йилнинг декабрь ойларида 22 ёшли Мафтуна Р., Бухоро шаҳрида жойлашган кафелардан бирида официант бўлиб ишлаб юрган вақтида ушбу кафега мижоз сифатида келган фуқаро Фозила Э., билан танишиб қолиб, суҳбат давомида унга, ҳомиладор эканлигини, тўрт ойлик ҳомиласи борлиги ва моддий жиҳатдан қийналаётганлиги, келгусида ҳам ушбу туғилажак фарзандини моддий томондан таъминлай олмаслигини, фарзандини дунёга келтиргандан сўнг сотиш нияти борлигини маълум қилган ҳамда Фозила Э., га тўрт ойлик ҳомиласини соғлом ҳолда туғиб, 50.000.000 сўм эвазига сотишни таклиф қилиб, олдиндан аванс тариқасида Фозила Э.,дан 25.000.000 сўм пулларни сўраган.

Жорий йилнинг 6 январь куни соат 19:00 да  Бухоро шаҳар А.Жоме кўчасида жойлашган “Ал-Пари” ресторани олдида Мафтуна Р., фуқаро Фозила Э., дан 20.000.000 сўм ва 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида, ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мафтуна Р., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,135-моддаси 1-қисми (одам савдосига суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Мафтуна Р., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Киритилди: 09:59 12.01.2021. Ўқилди: 7872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!