Бугун 13 август, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Бухородаги Деҳқон бозорида нега жанжал кўтарилди? (фото)

Бухородаги Деҳқон бозорида нега жанжал кўтарилди? (фото)

Шофиркон тумани ҳудудида ўтказилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари жараёнида тумандаги бозорлар инфратузилмасини яхшилаш, фуқароларнинг эркин савдо қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида этибор қаратилмоқда. Хусусан, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, автоуловлар тирбандлигини бартараф этиш мақсадида туман Деҳқон бозори олд қисмидаги ноқонуний қурилмалар ва савдо шаҳобчалари бозорнинг ички томонида тайёрланган майдонга кўчирилмоқда.

2020 йил 16 март куни соат 10-00ларда Шофиркон туман Деҳқон бозори маъмурияти томонидан бозорнинг олд қисмида ўзбошимчалик билан қўлбола усулда “Акфа” ромларидан тайёрланган савдо растаси (прилавка) ўрнатиб, ноқонуний равишда савдо билан шуғулланиб келган фуқаро, шу туманнинг Х.Ориф маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган Г.Р ва қизи М.И.ларга савдо дўконини бозорнинг ички қисмида ажратилган ҳудудга кўчириши тўғрисида айтилганда, ушбу фуқаролар бозор маъмуриятининг қонуний талабини бажармасдан жанжал қилишган.

Туман ИИБга келиб тушган хабарга асосан ИИБ ходимлари ҳодиса жойига етиб боришган. Ушбу фуқаролар ИИБ ходимларининг ҳам қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатганликлари учун ИИБга олиб келинган. Уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 10:46 17.03.2020. Ўқилди: 5480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!