Алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлар фаолиятдаги энг долзарб йўналишлардан бири бўлиб, фарзанд вояга етгунга қадар давом этади. Бу эса доимий назоратни талаб қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 21.05.2024 йилдаги ижро варақасига асосанқарздор М.Саидовдан ундирувчи фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундиришбелгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида тарафларнинг қонунчиликдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан бир қаторда, оила муқаддас даргоҳлиги, дарҳол қарор чиқармаслик ва фарзандлари бахтли бўлиши учун эр-хотин бир оила бўлиб яшашлари тушунтириб ўтилди.
Суҳбатдан сўнг, эр-хотин ярашиб, ижро хужжатини қайтариб олиш учун мурожаат қилишган.Ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилди.
Ҳозирда, мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.