Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода ишчилар раҳбарни қўрқитиб, 30 000 АҚШ доллари талаб қилди

Бухорода ишчилар раҳбарни қўрқитиб, 30 000 АҚШ доллари талаб қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, “К.” АЖ ишчилари Ш.Ш., Б.А. ва О.Х.лар олдиндан тил бириктириб, жамият директори ва бош ҳисобчисини гўёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этганлиги акс этган видео ёзувларни интернет тармоқларида тарқатиш ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитиб, ушбу ҳаракатларини амалга оширмаслик эвазига улардан товламачилик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилишиб, кимёвий ишлов берилган 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш., Б.А. ва О.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 09:52 05.02.2021. Ўқилди: 3229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!