Бугун 22 ноябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Бухорода эркак 1 яшар фарзандига "баклашка" отган фуқарони ўлдириб қўйди

Бухорода эркак 1 яшар фарзандига "баклашка" отган фуқарони ўлдириб қўйди

Бухоро шаҳрида "Матиз" ҳайдовчиси йўловчини икки киши бўлиб уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бухоро вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Иноят Қиличев маълум қилди.

Воқеа 2018 йил 25 июнь куни содир бўлган. Маълум бўлишича ўша куни Азизбек Жўраев ўзининг "Матиз"ида кетаётганда шаҳардаги Ибн Сино ва Мустай Карим кўчалари кесишмасидаги тирбандликда Ўктам Раҳматов "Азамат" дўкони олдида "Нексия" таксисини тўхтатиб турган бўлган. Унга Азизбек жаҳл қилиб «Ҳайда! Шу ерда ҳам тўхтатасанми?!» деб бақирган. Шу пайт унга жавоб қайтариш учун Ўктам қўлидаги "баклашкани" улоқтирган ва у келиб Азизбекнинг 2017 йилда туғилган фарзандига теккан. Шу пайт ҳайдовчи билан кетаётган отаси Эркин Жўраев ҳам ўзини тутиб тура олмаган ва ота-ўғил Ўктамни ўлгунча дўппослаган. Ўктам шифохонага ётқизилган, лекин шифокорларнинг саъй-ҳаракатига қарамай 2018 йил 17 август куни вафот этган.

Воқеа юзасидан бўлиб ўтган судда Азизбек Жўраевга 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Отаси Эркин Жўраевга эса 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайин­ланган.

Киритилди: 07:30 09.11.2019. Ўқилди: 2564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!