Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода 35 минг АҚШ долларига симоб сотган шахслар ушланди

Бухорода 35 минг АҚШ долларига симоб сотган шахслар ушланди

☢️Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. шахс ва Бухоро туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т. фуқаро ўзаро тил бириктириб, мамлакатимизда эркин сотилиши тақиқланган, 3 дона флаконда бўлган жами 343 гр симоб моддасини 35 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 185-1-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

➡️Ҳурматли фуқаролар! Симоб ва уни ўз ичига олган бирикмаларни эркин сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки ундан маиший шароитда фойдаланишга рухсат берилмайди. Шунингдек, у кучли заҳарлилик даражасига эга бўлиб, мамлакатимиз ҳудудида эркин айланиши тақиқланади.

Киритилди: Бугун 07:05. Ўқилди: 431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!