Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода 3-синф ўқувчиси эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

Бухорода 3-синф ўқувчиси эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

Бухоро вилояти Олот туманида 3-синф ўқувчиси эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди.

Қайд этилишича, 2025 йил 15 апрель соат тахминан 14:00 лар атрофида Олот туман «Наврўз» МФЙ Шодлик кўчасида яшаган 3-синф ўқувчиси Л.Ж. мактабга қўшни хонадон ҳовлисида жойлашган эски қудуққа эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетиши натижасида вафот этган.

Уни қутқаришга уринган мактаб қоровули вазифасида ишловчи Ф.Ж. ҳам мазкур қудуққа тушиб кетиши сабаб аҳволи оғирлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, қудуқ ичида жойлашган қора рангли ботқоқ суюқлигидан намуна олинган, туман тиббиёт бирлашмасида мурда ташқи кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертизаси ўтказилган.

Киритилди: 11:03 17.04.2025. Ўқилди: 2416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!