Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бухоро вилоятига "Isuzu" русумли чиқинди йиғувчи махсус замонавий техникалар топширилди

Бухоро вилоятига "Isuzu" русумли чиқинди йиғувчи махсус замонавий техникалар топширилди

Бухоро вилоятига 15 та "Isuzu" русумли чиқинди йиғувчи махсус замонавий техникалар топширилди.

Таъкидлаш жоизки, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш" лойиҳаси доирасида 300 дона "Isuzu" русумли чиқинди йиғувчи махсус техникалар харид қилинган. Ушбу техникалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳудудлардаги санитар корхоналарига 10 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида лизингга берилмоқда.

Шунингдек, махсус техникалар бир йиллик имтиёзли даврга эга бўлиб, қўшимча қиймат солиғидан озод этилган. Бу ўз ўрнида санитар тозалаш корхоналари фаолиятини яхшилашга, қамров даражасини (4 млн кишига) оширишга ҳамда чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетишга ёрдам беради.

Маълумот учун, санитар тозалаш корхоналарига енгиллик яратиш мақсадида улар томонидан бошланғич бадал шакллантиришда қийинчилик туғилганда, унинг ўрнига қонунчиликда белгиланган тартибда таъминот турларидан бири ёки бир нечтасини тақдим этиш имконияти ҳам берилмоқда.

Қайд этиш керакки, махсус техникалар Япониянинг "Isuzu" бренди остида Самарқанд автомобиль заводида йиғилган бўлиб, уларнинг сифат даражаси Европа стандартларига тўла жавоб беради ҳамда аҳолига узоқ йиллар сифатли хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Ҳозирда чиқинди ташувчи махсус техникалар Қашқадарё ва Бухоро вилоятларига етказиб берилди. Қолган вилоятларга топшириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:13 14.08.2023. Ўқилди: 2958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!