Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги оилавий поликлиника шифокори У.С. ушбу поликлиникада юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро Ш.Р.га ўқиш жойидан академик таътил олиши учун тиббий маълумотнома тайёрлаб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.