Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухоро вилояти, Шофиркон туманида вояга етмаган қиз билан содир бўлган ҳолат юзасидан

Бухоро вилояти, Шофиркон туманида вояга етмаган қиз билан содир бўлган ҳолат юзасидан

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган.

🔴 Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (1990 йилда туғилган аёл) жорий йилнинг 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 2015 йилда туғилган қизи Б.А. нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир «капкири»ни босиб, қизи Б.А. га тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Вояга етмаган қизга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган❕
Ҳозирда вояга етмаган Б.А. туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан зарурий тиббий хизмат кўрсатилмоқда✔️.

📌 Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан М.Ж. га нисбатан ЖКнинг 126 (1) моддаси 3 -қисми (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 17:51 03.11.2024. Ўқилди: 14372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!