Бугун, 10-феврал куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ҳамда ёнғин содир бўлган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30 да муруватлар ёпилган, қолдиқ газлар эса чиқиб кетган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилди, деб хабар берди вилоят ФВБ.
Таъкидланишича, авария аҳоли пунктидан узоқда (энг яқин аҳоли пунктигача 40 км.) юз берган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.