Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бухоро шаҳрида сифатсиз дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Бухоро шаҳрида сифатсиз дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида сифат кафолати мавжуд бўлмаган дори воситалари савдоси тўхтатилди.

Тафсилотларга кўра, аввалдан олинган маълумотлар асосида тезкор гуруҳ ходимлари Бухоро шаҳридаги хусусий дорихоналардан бирини холислар иштирокида текшириб чиқдилар.

Натижада, 13 турдаги 2 604 дона таркибида кучли таъсир этувчи моддалар мавжуд бўлган таблеткалар ва 32 турдаги 250 қути сифатсиз дори воситалари савдо мақсадида сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур дори воситалари ашёвой далил сифатида сақловга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:34 12.03.2025. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!