Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бухоро муҳандислик-технология институтида янги ректор тайинланди

A A A
Бухоро муҳандислик-технология институтида янги ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Сиддиқова Садоқат Ғаффоровна Бухоро муҳандислик-технология институти ректори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Профессионал таълим тизимини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Садоқат Сиддиқова 1978 йил Навоий вилоятида туғилган.

У 1999 йилда Бухоро давлат университети (бакалавр), 2014 йилда Бухоро муҳандислик-технология институтининг магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги – амалий математика ва информатика, касб таълими, компютер тармоқларининг дастурий таъминоти. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

2018 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Киритилди: 14:08 17.08.2023. Ўқилди: 2822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!