Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украина дронлари Ярославль ва Череповецдаги заводларга ҳужум қилди

Украина дронлари Ярославль ва Череповецдаги заводларга ҳужум қилди

Ярославль вилояти губернатори Михаил Евраев вилоят марказида дрон ҳужуми қайтарилганини, жабрланганлар йўқлигини маълум қилди. Украинанинг Exilenova+ мониторинг канали эса Ярославль аҳолиси томонидан олинган кадрларни эълон қилди. Таъкидланишича, уларда Россиядаги энг йирик корхоналардан бири — Ярославль нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғин акс этган.

Вологда вилояти губернатори Георгий Филимоновга кўра, 14 тага яқин дрон Череповецдаги "Апатит" корхонасига ҳужум қилган. Бу Европанинг энг йирик фосфорли ўғитлар заводи бўлиб, у Украина чегарасидан тахминан 900 км узоқликда жойлашган. Ҳужум оқибатида сульфат кислотаси қувури шикастланган ва 5 киши куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Расмийлар ҳавода кислота миқдори меъёрдан ошмаганини билдирмоқда. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида Тамбов вилоятининг Мичуринск шаҳрида ҳам дронлар ҳужуми ҳақида хабар берилди.

Exilenova+ маълумотларига кўра, нишон "Дружба" нефт қувурининг бир қисми бўлган "Никольское" нефть станцияси бўлган. Бундан ташқари, Севастополдаги объектларга ҳам ҳужум уюштирилгани айтилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!