Мамлакатнинг турли ҳудудларидан, жумладан энг йирик шаҳарлари — Мадрид, Барселона, Валенсия, Севиля ва Билбао аҳоли мобил қурилмаларда сигнал йўқлиги ва интернетга уланишда муаммолар борлигидан шикоят қилмоқдалар. Баъзи ҳудудларда электр таъминотида ҳам узилишлар қайд этилган.
Movistar, Orange ва Vodafone каби барча етакчи телекоммуникация операторлари алоқада узилишларни тасдиқлади. LBC радиостанцияси маълумотига кўра, ушбу ҳодисанинг эҳтимолий сабаби Telefónica компанияси томонидан ўтказилган тармоқ инфратузилмасини янгилашдаги муваффақияцизлик бўлган. Telefónica Испаниядаги мобил операторларини катта қисмига телекоммуникация хизматларини кўрсатади.