Кеча, 18 май куни Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани Бурчмулла қишлоғи ҳудудидаги "Копир тош" тоғига икки нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, улардан бири йўлдан адашиб қолиши натижасида тоғдан тушаолмай қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқаро денгиз сатҳидан тахминан 2000 метр баландликдан топилган ва хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.