Кеча,1 апрел куни соат 17:33 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани "Қорамозор" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Оқсоқ ота” сойининг бир қирғоғидан иккинчи қирғоғига ўтмоқчи бўлган автотранспорт воситасида носозлик юзага келиб қолганлиги туфайли сой ичида қолиб кетганлиги ҳамда амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, зудлик билан воқеа жойига Бўстонлиқ тумани Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармаси Ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ёрдамида автотранспорт воситаси сойдан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.