Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Буркина-Фасода отишма: армия ҳукуматни эгаллаб олдими?

Буркина-Фасода отишма: армия ҳукуматни эгаллаб олдими?

23 январь куни эрталаб Буркина-Фасо пойтахти Уагадугу шаҳридаги иккита ҳарбий лагерь ҳудудида кучли отишма овозлари эшитилди. Бу ҳақда якшанба куни РФИ хабар бермоқда.

Радиостанцияга маълум бўлишича, генерал Баба Сай номидаги лагерда ва Сангуле Ламизан лагерида пулемёт ва оғир қуроллардан отишма олиб борилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмаган.

Буркина-Фасо ҳукумати пойтахтдаги отишмани тасдиқлади, бироқ маҳаллий матбуотга кўра, армия ҳокимиятни эгаллаб олгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Киритилди: 15:28 23.01.2022. Ўқилди: 2759 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!