Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бункерлар мамлакати: Финляндия ҳар бир фуқаросини ҳимоялашга тайёр

Бункерлар мамлакати: Финляндия ҳар бир фуқаросини ҳимоялашга тайёр

Европанинг бошқа давлатларидан фарқли ўлароқ, Финляндия 1939/40 йиллардағы Қишки урушдан сўнг ўзини ҳеч қачон тўлиқ хавфсиз ҳис қилмаган ва доим янги бункерлар қуришда давом этган. Ҳозирги кунда мамлакатда 50,5 мингта бункер мавжуд бўлиб, уларда бир вақтнинг ўзида 4,8 миллион киши (жами 5,5 миллион аҳолидан) паноҳ топа олади.

Солиштириш учун: Германияда жами 480 мингта паноҳгоҳ ўрни бор — бу ҳар 174 кишига битта ўрин дегани.

BILD нашри мухбири Альберт Линк Хелсинкидаги катта бункерлардан бирини бориб кўрди. У ер ер остида 20 метр чуқурликда жойлашган ва 6000 кишини сиғдира олади. Фуқаролар мудофааси бўйича инструктор ва “бункер назоратчиси” Томи Раскининг айтишича, “бу ерда ҳатто ядровий зарбага қарамай омон қолиш мумкин.”

Бу турдаги бункерларни сақлаш жуда қимматга тушади, бироқ улар барқарор даромад ҳам келтиради: масалан, ушбу бункерда фитнес маркази, болалар ўйин майдончаси, хоккей аренаси ва ер ости автотураргоҳ жойлашган.

📌 Финляндияда майдони 1200 квадрат метрдан ошган ҳар бир бинода, қонунга кўра, махсус ҳимояланган ер ости хоналари бўлиши шарт.

Бу ерда нима йўқ, десангиз — консерва омборлари. Чунки Финляндияда ҳар бир фуқаро 72 соатга етарли озуқа захираси, чироқ, батарейка, туризм каримати ва шахсий уйқу хали (спальник) сақлаши шарт. Ҳар бир фин оиласи фавқулодда ҳолатлар учун тайёрланиши керак бўлган рўйхатни олган — унда дорилар, гигиена воситалари, йод таблеткалари ва имкон бўлса, китоб, қоғоз ва ручка ҳам кўрсатилган.

Томи Раски: “Бу ерда, ер остида, гап ҳақиқий омон қолиш ҳақида кетмоқда”, — дейди.

Киритилди: 09:04 16.10.2025. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!