Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

“Булунғур кулчатойи”, “Булунғур картошкаси” ва “Булунғур помидори” географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин

“Булунғур кулчатойи”, “Булунғур картошкаси” ва “Булунғур помидори” географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин

Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси масъулларидан иборат сайёр ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида бўлди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — Булунғур тумани ҳудудига хос бўлган “Булунғур кулчатойи”, “Булунғур картошкаси” ҳамда “Булунғур помидори” маҳсулотларининг тарихий шаклланиши, маҳаллий анъана ва урф-одатлар билан узвий боғлиқлиги, ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, мазкур маҳсулотларнинг ҳудуд билан чамбарчас алоқадорлигини чуқур ўрганишдан иборат бўлди.

“Булунғур кулчатойи”, “Булунғур картошкаси” ва “Булунғур помидори” географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин

Сайёр ишчи гуруҳ томонидан жойларда ўрганиш ишлари олиб борилиб, ушбу маҳсулотларни географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни шакллантириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

“Булунғур кулчатойи”, “Булунғур картошкаси” ва “Булунғур помидори” географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин

Қайд этилишича, мазкур маҳсулотларнинг ҳуқуқий муҳофазага олиниши ҳудуд брендини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг бозордаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Киритилди: 23:47 15.01.2026. Ўқилди: 1191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!