Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Булоқбоши туманидан оқиб ўтувчи“Жанубий Фарғона” каналида содир бўлган ҳодиса бартараф этилди

Булоқбоши туманидан оқиб ўтувчи“Жанубий Фарғона” каналида содир бўлган ҳодиса бартараф этилди

Бу борада ҳудудий ФВБ, маҳаллий ҳокимлик ва ФВДТнинг қуйи тизимига кирувчи хизматлар билан ҳамкорликда каналнинг емирилган қисмида муҳандислик-ҳимоя ишлари ишлари олиб борилиб, тўлиқ мустаҳкамланди ва сув сизиб чиқиши бартараф этилди.

Бундан ташқари, хонадонларга кирган сувлар чиқариб ташланиб, давлат томонидан аҳолига кўмак берилди.

Юзага келган вазият оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади ФВВ томонидан эълон қилинган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 8 май куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етган. Ҳодиса оқибатида канал суви тошиб, атрофдаги кўчаларни сув босган.

Киритилди: 10:49 09.05.2025. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!