Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Бўлди, етарли, мен кетаман!" Шифокорлар коронавирус туфайли ишдан бўшашмоқда

A A A
"Бўлди, етарли, мен кетаман!" Шифокорлар коронавирус туфайли ишдан бўшашмоқда

Дунё бўйлаб шифокорлар коронавирус сабаб келиб чиқаётган ҳиссий стресс ва оғир иш кунларига дош беролмаяпти, деб ёзади zakon.kz.

Ушбу ҳолат акс этган видеотўплам “YouTube”нинг "ТОК" канали томонидан нашр этилди.

“Мен ҳозиргина ишдан бўшадим. Ишга боргач, коронавирус билан касалланганлар бор юқори қаватга ўтганимни билдим. Аммо улар менинг фарзандларим борлигини билишади”, деди америкалик Мелисса Томас Скот. Унинг уйида 1 ёшдан 17 ёшгача бўлган тўрт нафар фарзанди бор.

Маълум бўлишича, Мелиссанинг ўзи бир йил олдин кўкрак бези саратонини енгган.

“Мен беморлар учун ташвишланаман, лекин оилам ва ҳаётим биринчи ўринда туради. Улар мен учун биринчи”, деди Мелисса.

Қайд этилишича, шифокорлар деярли 12 соат тинмай ишлашмоқда.

Бошқа шифокорларнинг сўзларига кўра, касалхоналарда умидсизлик ҳукм сурмоқда, ҳамма ҳам бундай ҳолатга бардош бера олмаяпти.

Изоҳларда эса “Facebook” фойдаланувчилари ушбу баёнотларни танқид қилишди. Уларнинг фикрига кўра, бу инсонлар ўзлари шифокорлик касбини танлашган, шу боис ўз вазифаларини бажаришлари керак.

“Биз фақат ишга келиб, қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Илтимос, уйда қолинг! Агар сиз уйда бўлсангиз, хавфсиз бўласиз ва вирусни юқтирмайсиз”, - дейди британиялик Ширли Уоттс.

 

Киритилди: 10:46 16.04.2020. Ўқилди: 8881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!