♻️ Президент топшириғига биноан, 15 октябрдан бошлаб мамлакат бўйлаб умумхалқ тозалик ойлиги бошланади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
🏘️ Ойлик давомида:
• маҳаллалар, мактаб ва боғчалар, кўчалар ҳамда турар жойлар атрофида тозалик ишлари амалга оширилади;
• ёшлар ва волонтёрлар иштирокида тозалик акциялари ва плоггинглар ўтказилади;
• барча ташкилот раҳбарлари шахсан иштирок этишлари кутилмоқда.
👮♂️ Шу билан бирга, Экология вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимларидан иборат махсус штаблар ташкил этилди. Улар ҳар бир ҳудудда қатъий экологик назоратни таъминлаб, жамоатчиликка кундалик ахборот бериб боради.
📹 Республика бўйлаб ўрнатилган онлайн кузатув камералари назорати кучайтирилади, экологик ҳуқуқбузарликларга қарши рейдлар ўтказилади.