Чемпионатнинг сузиш бўйича ўтказиладиган баҳсларида 3 нафар вакилимиз иштирок этади. Аниқроғи, Егор Петряков дастлаб 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича саралаш босқичида баҳс олиб борса, Михаил Клешко 50 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича,
Анастасия Зелинская эса 800 метр масофага эркин усулда сузиш беллашувларида қатнашади. Уч нафар сузувчимиз "А" гуруҳида рақобатлашади.
Шунингдек, Жамолиддин Фахриддинов "С" гуруҳида яккаликлар ўртасида 1 метр баландликдаги трамплиндан сувга сакрашда ўз омадини синаб кўради.
Эслатиб ўтамиз, сув спорти турлари бўйича XI Осиё чемпионатининг сузиш мусобақалари 26-29 февраль кунлари, сувга сакраш мусобақалари эса 26 февраль – 1 март кунлари бўлиб ўтади.