Ўзбекистон Суперлигасида 22-тур учрашувлари бугун, 19 сентябрь куни давом эттирилади.
Кун дастуридан иккита баҳс ўрин олган. Соат 18:00 да "Машъал" ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор"ни қабул қилади.
Кечги учрашувда эса "Бунёдкор" ва "Бухоро" жамоалари тўқнаш келади. Мазкур баҳс соат 20:15 да старт олади.
Турнир жадвалида "Пахтакор" 21 та ўйиндан кейин 46 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Бухоро" 34 очко жамғариб, бешинчи поғонада жойлашган. "Бунёдкор" 19 очко билан 15-, "Машъал" эса 4 очко билан сўнгги — 16-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 22-турнинг дастлабки учрашуви кеча ўтказилган ва унда "Навбаҳор" Самарқанднинг "Динамо" жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган.
19 сентябрь. Суперлига, 22-тур
"Машъал" — "Пахтакор" — 18:00
"Бунёдкор" — "Бухоро" — 20:15