Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бугун оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик 4 спортчи рақобатга киришади

Бугун оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик 4 спортчи рақобатга киришади

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам аста секин поёни сари яқинлашмоқда.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун қиъта биринчилигида 4 нафар спортчимиз ғолиблик учун баҳсларга киришади.

Жумладан, Тошкент вақти билан соат 11:48 да аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида "А" гуруҳ беллашувлари старт олади. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини икки вакиламиз - Нигора Сувонова ҳамда Турсуной Жабборова ҳимоя қилади.

Шунингдек, соат 15:48 дан бошлаб эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида яна икки ҳамюртимиз - Олимпиада чемпиони ва совриндори Акбар Жўраев ҳамда Шарофиддин Амриддинов баҳсларга киришади.

Бугун оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик 4 спортчи рақобатга киришади

Киритилди: 12:00 14.05.2025. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!