Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бугун айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин

Бугун айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин

Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, бугун Республикамизда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Қайд этилишича, бугунТошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 16-18 даражаилиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, Устюртбўйлаб ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдансекундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ, Устюртда кечаси 1-3 даражасовуқ, кундузи 4-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ, чўл ҳудудларидакечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузиёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамолэсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойлардатуман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даражаилиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойлардатуман тушади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даражасовуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Киритилди: Бугун 00:43. Ўқилди: 187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!