Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Украина радиосининг 100 йиллиги муносабати билан "Суспильне” телерадио компаниясига интервью берди

Зеленский Украина радиосининг 100 йиллиги муносабати билан "Суспильне” телерадио компаниясига интервью берди

Влвдимир Зеленский Украина радиосининг 100 йиллиги муносабати билан "Суспильне” телерадио компаниясига интервью берди.

Ушбу интервьюда Украина президенти томонидан билдирилган асосий фикрлардан иқтибослар:

▪️Уруш келаси йилда дипломатик йўл билан тугашини таъминлаш учун қўлимиздан келган барча ҳаракатларни қилишимиз керак;

▪️Россия Федерацияси билан музокаралар ҳозирда иложсиз. Музокараларни фақатгина Украина Россия қаршисида ёлғиз қолдирилмаса ва кучли бўлса амалга ошириш мумкин. Украина мустаҳкамланиши керак, давлатимиз ҳар қандай дипломатик ечимлар учун кучли бўлиши керак;

▪️Трамп Украинани қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигини ва урушни тугатишни хоҳлаётганини айтди;

▪️Сафарбарлик тўғрисидаги қонун қабул қилингандан кейин қанча одам сафарбар этилганини биламан. Сафарбар этилганлар сони 500 000 кишини ташкил этмади, лекин фронтда одамлар етарли эмас;

▪️АҚШ сиёсатидаги ўзгаришлар уруш тугашидан далолат беради. Бу қандай бўлишини билмайман. Бизнинг вазифамиз — бизни Россияга ён беришга кўндириш имкониятига йўл қўймаслик;

▪️Путинга Украинанинг таслим бўлиши шартлари асосида музокаралар олиб боришига рухсат берилмайди. Мен фақат шахсан Трамп билан музокараларга жиддий қарайман, унинг маслаҳатчилари билан эмас. Бу президентлар даражасидаги жараён;

▪️Украина ўзининг тўрт турдаги ракеталарини ишлаб чиқди. Ҳозирда ушбу ракеталарнинг синов жараёнлари давом этмоқда;

▪️Украина шарқида вазият жуда оғир. Руслар турли сабабларга кўра секинлик билан олдинга силжимоқда;

▪️Бригадаларимизни ҳарбийлар ва қуроллар билан таъминлаш жараёни суст кечди;

▪️Украина иттифочилари томонидан баъзи қуролларнинг етказиб берилишини 12 ой кутди;

▪️АҚШ томонидан ваъда қилинган қуролларнинг ярми ҳалигача Украинага етиб келмаган;

▪️Украина шарқида чарчаган бригадалар бор, улар янги қуролли бўлинмалар билан алмаштирилиши керак.

Киритилди: Бугун 10:59. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!