Жерар Пике Лионел Мессининг ўйинларига қойил қолишини билдирди.
«Месси ҳар доим бошқалардан ажралиб турган. Криштиану — одамлар ичида энг зўри, лекин Лео — ўзга сайёралик, у бу сайёрадан эмас.
Леонинг ҳар куни ақл бовар қилмайдиган ишлар билан шуғулланаётганини кўрдим, бундай тез фикрловчи ва қатъиятли бошқа футболчи йўқ. У 13 ёшида келган ва «Барса» ёшларида ҳам, асосий жамоада ҳам худди шундай ўйнаган», — дейди «кўк-анорранглилар» собиқ ҳимоячиси.
Маълумот учун, Пике Месси билан «Барселона»да, Роналду билан «МЮ»да бирга ўйнаган.