Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Буғдой нархи арзонлашяпти

A A A
Буғдой нархи арзонлашяпти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июндаги 227 сон қарорига мувофиқ жорий йил 3 июлдан бошлаб 2023 йил буғдой ҳосилидан вақтинчалик сақлашга топширилган 3-синф буғдой Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари орқали сотила бошлади.

Жорий йил 3-13 июль кунларида очиқ биржа савдолари орқали 31,1 минг тонна буғдой қарийб 900 та маҳаллий ғалла етиштирувчи фермерлар ва ғаллачилик кластерлари томонидан сотилди.

Ўтган даврда биржада шаклланган буғдойнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 663,0 минг сўмни ташкил қилди. Биржада буғдой бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархига нисбатан 1,2% га ўсди.

Шу билан бирга, 6-13 июль кунларида ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра 3-синф буғдойнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 921,0 минг сўмдан 2 610,0 минг сўмгача, яъни 10,6% га пасайди, деб хабар беради Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг матбуот хизмати.

Буғдой учун кунлик котировкаларнинг пасайишига биржа бозорининг мазкур сегментида таклифнинг етарли даражада бўлганлиги ўз ижобий таъсирини кўрсатиб келяпти.

Ўтказилаётган биржа савдолари давомида буғдой учун биржа нархлари талаб ва таклиф асосида шаклланиб, тузилган битимлар доирасидаги барча тўловларни амалга оширилиши биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали кафолатланяпти.

Киритилди: 11:32 14.07.2023. Ўқилди: 3555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!