Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Будапештда ТДТ давлат раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади

Будапештда ТДТ давлат раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 20-21 май кунлари Венгрия пойтахти Будапештда Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) норасмий саммити бўлиб ўтади.

Саммит Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан ўтказилмоқда. Йиғилишда ТДТга аъзо давлатлар: Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади.

Саммитда ТДТда кузатувчи давлатларнинг вакиллари ва ташкилот Бош котиби ҳам иштирок этади.

Тарихда биринчи марта ТДТнинг норасмий саммити кузатувчи давлат ҳудудида ўтказилади.

Тадбир давлат раҳбарларига устувор йўналишларда интеграция ва ривожланиш масалаларини муҳокама қилиш, долзарб минтақавий ва глобал муаммолар юзасидан фикр алмашиш имконини беради.

Саммит якунлари бўйича ТДТнинг умумий келажаги ва стратегик йўналишини тасдиқловчи Будапешт декларациясини қабул қилиш, бошқа бир қатор муҳим қарор ва ташаббусларни маъқуллаш режалаштирилган.

Будапештдаги норасмий саммит олдидан ТДТ Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади, унда саммит кун тартиби ва ҳужжатлар имзоланиши учун давлат раҳбарларига тақдим этилади.

Киритилди: 20:51 19.05.2025. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!