Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бу йил Халқаро ислом академиясига қабул янги тартибда ўтади

Бу йил Халқаро ислом академиясига қабул янги тартибда ўтади

“Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори (ПҚ-358-сон, 5.06.2020 й) қабул қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қарор билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатига ўқишга киришга ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтихондан ўтиш тартиби жорий этилади.

Дастлабки имтихонни ўтказиш жадвали Академия қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва уни ўтказиш бошланишидан камида 10 кун аввал Академиянинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Дастлабки имтихон Академия негизида зарур техник, тиббий ва бошқа шароитларни яратган ҳолда ўтказилади. Бино ва аудиториялар хавфсизлик талаблари, жумладан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.

Дастлабки имтихон натижалари асосида абитуриентларни кириш имтихонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтихон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.
 

Киритилди: 11:41 06.06.2020. Ўқилди: 2734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!